ИЛОН_ЙИЛИ
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
Ҳаётий воқеалар асосида
"Нега мен элбурутдан совуқ ният қила бошлашим керак? — ўйлади Соҳиба, — куёв ажрашган бўлса бу охирги чора бўлган бўлиши керак. Собиқ аёлини жавобини берган бўлса демак кўнглида янгидан ҳаёт бошлашга умиди бор. Сутдан оғзи куйган қатиқни ҳам пуфлаб ичади деган гап бор-ку? Севара ҳам энди ҳаёти учун курашар, ёш бола бўлгани йўқ".
Шу хаёллар исканжасида кетар чоғида Соҳиба синглисини маҳкам бағрига босди:
— Бахтли бўл, синглим. Бу сафар қўшганинг билан қўша қариб, ували-жували бўлгин. Эринг ёмон йигитга ўхшамаяпди. Унинг кўнглини ол, муҳаббатини қозон. Эримга ёқдим —элимга ёқдим деган гаплар бекорга чиқмаган.
— Хўп, опа, — деди негадир юраги зириллаб Севара ва кўнглидан "Нега ҳар сафар аёл киши эрининг кўнглини олиши керак? Эркак киши ҳам аёлининг кўнглига қараса бўлади-ку?" деган фикрлар ўтди.
—308—
ИЛОН_ЙИЛИ
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
Ҳаётий воқеалар асосида
🍂
Севара келин бўлиб тушганининг эртаси кунидан бошлаб уй ишларини бажаришга чин дилидан киришиб кетди. Келинлик хонадони ўзига тинч, қайнона-қайнотаси, эри ва ўзидан иборат осуда бир гўша эди. Бўлак бўлган қайноға ва овсинлари хафтада бир болалари ёки ўзлари келиб оила бошлиқларидан хабар олиб, қўлларида бори билан уларни йўқлаб кетишар, қолган пайтлар ўз тирикчиликлари билан андармон бўлишар экан. Севара икки соатга қолмай рўзғор ишларини саранжом қилиб бўлгач, қолган вақт қўли бўш қолди. Қайнотаси чойхонага чиқиб кетган, қайнона ойиси ичкарида китоб ўқиш билан банд эди. Эри Тоиржон эса эрта сахардан устахонасига йўл олганди. Севара одоб билан қайнонасининг эшигини тақиллатиб ундан "Ўзимнинг ишим билан шуғуллансам мумкинми?" дея сўради
Маъмура опанинг чиройи очилиб "Вой бемалол, қизим. Уйда ортиқча иш бўлмаса, бошқа нимаям қилардингиз? Бекорчидан худо безор" деганча унга уйда ишлагани руҳсат берди. Севара қайнонасига миннатдорчилик билдириб хонасига йўл олди. У меҳмонхонасидаги столнинг устини бўшатиб ўзига эскиз чизиш учун шароит яратиб, ишга шўнғиди.
Шу бўйи пешинга яқин ташқарига чиқиб қайнонасига тушлик ҳозирлаб бирга чой ичган бўлдилар.
— Додангиз ошга буюртма олгандилар. Шунга бир йўла кечга келадилар, — изоҳ берган бўлди Маъмура опа. Ҳалироқ қозонга қайнатма шўрва солиб қўярсиз. Шу билан ишингизни қилаверинг.
Севара очиққина қайнонасига биринчи кундан меҳри туша бошлади. Ҳалимдеккина, соддадил бу аёл собиқ қайнонаси Қумрихон опага таққосланганда ер билан осмонча фарқи бор эди.
—309—
58
10
10
2
1