Ожиза аёллар 17-қисм Моҳларойим ҳикояси Аммо у оғриқлар танамга бирам… — ЎЗБЕГОЙИМ КАНАЛИ — TG.ME

Ожиза аёллар

17-қисм

Моҳларойим ҳикояси

Аммо у оғриқлар танамга бирам хуш ёқар эдикиии. Туғруқ бўлимига бирга кирдик. Қизалоғим  оламни шодликка тўлдириб дунёга келди. Доя аёл қизалоқни  ранги бўздек оқариб ётган овсинимнинг устига ташламоқчи эди, у қўли билан мени кўрсатди.
—Опажонга беринг. Чақалоқ кўзини очиб, мени кўрдим. У оппоққина, чиройлигина эди. Авайлаб бағримга босдим. Қизалоғимни кўрган илк дақиқадан бошлаб ўзимни оналик мақомида кўрдим. Бу бахтни сўз билан тасвирлаб беролмайман.

Онам қовурдоқ берди, бешик олиб келди, уйимизда тўй бўлди. Болажоним билан ҳамма камим тўлиб кетди, уйларим тўлиб кетди, минг йиллик дардларим ариб кетди.

Яна баҳор келиб атрофни гулга тўлдирди. Беш ёшга тўлган қизалоғимга атлас кўйлак, атлас иштон кийдириб, сочига толпопук тақдим. Ҳув ана, амакиваччалари билан ўйнаб юрибди. Қайси дейсизми? Ўнта боланинг ичидаги энг чиройлиги! Ҳа ўша,  энг ширин қиз менинг қизим бўлади!

Тугади.

Феруза Салходжаева

🌸🌸
https://t.me/joinchat/AAAAAFU_ki2DuwdoBGuycg
❤82👏19😢8🔥7🤔1
August 26, 2026 2.9K 4