ЎЗБЕГОЙИМ КАНАЛИ: post #83795 — TG.ME

Отамнинг ўғитлари

Ёшлигимда отамдан кундалик харажатларим учун пул олардим.
Отам менга ўзимга етадиган миқдорда пул берардилар.
Мен у пулларимни эхтиёжимга қараб ишлатиб,
Ортиб қолганини йиғар эдим.
Баъзида отам менга пулни керагидан бироз кўпроқ хам берар эдилар.
Масалан ҳар куни 200 сўм берсалар айрим кунлари 250300 сўм берардилар
Кейин менга:
Ортган пулинга синглингга музқаймоқ олиб берарсан, деб қўйардилар
Баъзи кунлари:
Болам агар ортиқча пулинг бўлса, ёнингдаги дўстларинг
Ака укаларинг, опа сингиларингни ҳам унитмагин уларга ҳам ҳадялар қилиб хурсанд қилиб тургин дердилар
Отамнинг пул беришларидаги
Шундай тарбиялари билан оила аъзоларим, дўстларим ва бошқа яқинларимни ҳам ўйлайдиган бўлиб ўсдим

Бугун шу тарбияларига 20йилдан ўтибти. Ҳозир ўзим пул топаман Ўзимдан оиламадан ортганини ким мухтож бўлса ўшанга бераман
Шу сабабдан тушган хайрияларни савобидан отамга бориб туришидан умидворман.

┅অঠই 🌸 ইঠঅ┅
🔺𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠'𝕝𝕚𝕟𝕘⬇️
https://t.me/joinchat/AAAAAFU_ki2DuwdoBGuycg
👍22❤9🔥3🤔1