#Мақола #Мотуридий
#Мавзу: Аҳли сунна вал жамоа ақидасида таъвил масаласи
Аслида муташобиҳ оятларни таъвил қилишга Қуръони каримда ҳам, ҳадиси шарифларда ҳам очиқ-ойдин кўрсатмаларни учратиш мумкин. Қолаверса бу икки услубга саҳоба ва тобеъинлар тарафдан кўплаб мисоллар келтириш мумкин.
Таъвил қилиш жоизлигига Қуръони Каримдаги далил:
Аллоҳ таоло “Тавба” сурасида мунофиқларнинг бир қанча сифатларини санаб, қаторда шундай дейди:
Зоҳирий ташқи маъноси: “Мунофиқлар Аллоҳни унутишди, бас, У ҳам уларни ҳам унутди”. Шунингдек яна “Сажда” сурасида осийларнинг қиёмат кунги ачинарли ҳолларини баён қилиб, уларга айтилажак маломат ҳақида шундай хабар қилади:
Зоҳир маъноси: “Бас, тотиб кўринглар, ушбу кунингиздаги учрашувни унутганингиз туфайли Биз ҳам сизни унутдик…”.
Энди эътибор бериб қарасак, Аллоҳ таоло ушбу оятларда Ўзига “унутувчилик” сифатини мансуб қилмоқда. Бунинг зоҳирий маъносига суяниб, таъвилдан қочиб: “Аллоҳ таолонинг бандаларникига ўхшамайдиган бўлса-да, “нисён” (“унитиш”) деган сифати бор, у ҳам унутувчидир. Ҳамма маълумотларни хотирасида сақлаб қола олмайди. Қиёмат кунида осий ва мунофиқлар Аллоҳнинг ёдидан чиқиб кетади”—деб айтиш мумкинми? Асло мумкин эмас. Негаки Аллоҳ таоло Ўз зотидан “нисён” сифатини йўққа чиқариб, қатъан шундай деган:
“Раббингиз унутувчи эмас!”
Таъвил қилиш жоизлигига ҳадиси шарифдаги далил:
Имом Муслим саҳиҳ тўпламида қуйидаги ривоят келган:
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривот қилинади, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар:
“Аллоҳ азза ва жалла қиёмат куни айтади:
Эй Одам боласи, мен бемор бўлдим сен зиёрат қилмадинг.
Банда:
Эй Раббим, Сени қандай бориб кўраман, ваҳоланки оламларнинг Раббиси бўлсанг?!—дейди.
Аллоҳ таоло:
Билмадингми?! фалончи бандам бемор бўлди. Сен уни бориб кўрмадинг. Биласанми, агар уни зиёрат қилганингда, унинг олдида мени топган бўлардинг… . Эй Одам боласи, сендан таом сўрадим, бас, менга таом бермадинг…—дейди.
Банда:
Эй Раббим, Сени қандай таомлантираман, ваҳоланки оламларнинг Раббиси бўлсанг?!—дейди.
Аллоҳ таоло:
Билмадингми?! фалон бандам сендан таом сўради, бас, унга таом бермадинг. Биласанми, агар унга таом берганингда, уни менинг олдимда топган бўлардинг… . Эй Одам боласи, сендан сув сўрадим, бас, менга сув бермадинг…—дейди.
Банда:
Эй Раббим, Сенга қандай сув бераман, ҳолбуки Сен оламларнинг раббиси бўлсанг?!—дейди.
Аллоҳ таоло:
Сендан фалончи бандам сув сўради, бас, унга сув бермадинг. Агар унга сув берганингда уни мени олдимда топган бўлардинг…—дейди”.
Бу ҳадиси шарифнинг зоҳирига кўра, Аллоҳ таолога беморлик, таомланиш, ташналик сифатларини исбот этиш мумкинми? Асло мумкин эмас. Аллоҳ таолога нисбатан у ҳам бемор бўлади, таом ейди, сув ичади, лекин бизникига ўхшамайди—деб айтган одам ҳеч тараддудсиз иймонидан ажралади! Демак бу ерда ҳам таъвилга эҳтиёж бор.
Имом Нававий раҳматуллоҳи алайҳ бу ҳадисни қуйдагича шарҳлаганлар:
“Уламолар айтади: Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло мараз (беморлик) сифатини Ўзига нисбат қилди ва ҳолбуки ундан банда кўзлангандир, бунинг сабаби банданинг шарафини кўтариш ва мақомини яқинлаштиришдир”.
Уламоларнинг сўзларига кўра, Аллоҳ таолонинг “وجدتنى عنده” (унинг олдида мени топардинг), деган сўзининг маъноси: “савобим ва икромимни топардинг”дир. Бу таъвилнинг тўғрилигига ҳадис сўнггида келган Аллоҳ таолонинг: “لو أطعمته لوجدت ذلك عندي، لو أسقيته لوجدت ذلك عندي” (Агар унга таом берганингда, уни менинг ҳузуримда топардинг, Агар унга сув берганингда уни менинг ҳузуримда топардинг.. яъни, сув берганинг ва таом берганинг савобини мендан олардинг)—деган сўзлари далолат қилади.
Салафи солиҳлар таъвил қилганликларига далил:
Аллоҳ таоло Қурони каримда шундай дейди:
Зоҳирий маъноси: “Осмонни Ўз қўлимиз ила бино қилдик. Албатта, Биз кенг қилувчимиз”.
Оятда келган “ايد” (айд) калимаси “يد” (яд) калимасининг кўплик шакли бўлиб, “кафт, қўл” аъзоларини англатади.
Обидхон Пўлатов,
Уйчи туман "Обид қори" жоме масжиди имом ноиби
🌐 КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR