SOF TA'LIMOTLAR | Расмий канал: post #20175 — TG.ME

#Мақола
#Ихтилоф

Ёшларни бузғунчи ғоялар таъсиридан сақлаш

Инсон “Ла илаҳа иллалоҳ, Муҳаммадур расулуллоҳ” (Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ ва Мухаммад унинг расули),-деб шаҳодат калимасини қалби билан холис тасдиқласа,мусулмон хисобланади.Унга мусулмонларга қилинадиган муомала қилиниши лозим.Ким фақат тили билан шаҳодат калимасига иқрор бўлса хам Исломга киради.Қалбида уни инкор қилиб турган тақдирда ҳам унга мусулмонларнинг хукми жорий бўлади.Чунки биз зоҳирга қараб ҳукм чиқаришга,қалблардаги нарсаларни Аллоҳга ҳавола қилишга буюрилганмиз.Бунга далиллар:
1.Расулуллоҳ (салолоҳу алйҳи ва саллам) икки шаҳодатнинг айтганнинг мусулмонлигини қабул қилаверардилар.Номоз,рўза ва бошқа ибодатларни бажаришини кутиб ўтирмасдилар;
2.Усома Ибн Зайд (розияллоҳу анҳу) душманлардан бирига қилич ялонғочлаб турганида у (Ла илаҳа иллаллоҳ),дейди.Лекин Усома уни ўлимдан қутилиш учун айтди деб ўлдиради. Расулуллоҳ (салолоҳу алйҳи ва саллам) бу ишни инкор қилиб,”Уни “Ла илаҳа иллаллоҳ”,дегандан сўнг ўлдирдингми?” дедилар.Усама:”Уни буни қиличдан сақланиш учун айтди”,деди.Шунда У зот:”Уни қалбини ёриб кўрдингми?” дедилар.
Яна киши шаҳодат калимасини айтиш билан Аллоҳдан икки нарсага ҳақли бўлади:
1.Дўзахда абадий қолишдан нажот топиш;
2.Жаннатга кириш.
Абу Зар (розияллоҳу анҳу) дан ривоят қилинади:” Расулуллоҳ (салолоҳу алйҳи ва саллам) нинг олдиларига келдим.У киши;”Қайси банда “Ла илаҳа иллаллоҳ”,деса ва ўшанда ўлса,албатта жаннатга киради” дедилар.(Муттафақун алайҳ).


Ғуломжон Саттаров,
Наманган тумани Ал-Масжидун Набавий жоме масжиди имом-ноиби

🌐 КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR
August 28, 2026 42 1