Учрашувда Ўзбекистон–Сербия ишбилармонлар кенгашининг фаолиятини кенгайтириш, компаниялар ўртасида тўғридан-тўғри бизнес алоқаларини фаоллаштириш, қишлоқ хўжалиги соҳасида, хусусан, гўшт етиштириш йўналишида қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш имкониятлари кўриб чиқилди.
Шунингдек, савдо ва тариф режими, GSP+ имтиёзларидан самарали фойдаланиш, ахборот-коммуникация технологиялари ҳамда енгил саноат соҳаларида инвестициявий ҳамкорликни ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Учрашувлар Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Сербиядаги вакили Виктор Рибич иштирокида ташкил этилди.
Мазкур мулоқотлар икки мамлакат ишбилармон доиралари ўртасидаги ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш, инвестициявий лойиҳаларни кўпайтириш ва ўзаро савдо ҳажмини ошириш учун янги имкониятларни шакллантиришга хизмат қилади.




