Ҳиндистонликларга Ўзбекистонда айрим шартлар билан 30 кунгача визасиз… — SN - Savdo-sanoat palatasi Samarqand viloyati hududiy boshqarmasi — TG.ME

🇮🇳 Ҳиндистонликларга Ўзбекистонда айрим шартлар билан 30 кунгача визасиз режим жорий қилинди

🗓 2026 йил 1 сентябрдан Ҳиндистон фуқаролари учун Ўзбекистонга киришда янги енгиллик жорий этилди.

Президент фармонига кўра, Австралия, АҚШ, Буюк Британия, Канада, Жанубий Корея, Шенген келишуви иштирокчиси бўлган давлатлар, Янги Зеландия ёки Япониянинг амалдаги кўп марталик бизнес ёки туристик визасига эга бўлган Ҳиндистон фуқаролари Ўзбекистонга визасиз кириши мумкин.

❗️Бунинг учун улар:

✔️юқорида кўрсатилган давлатлардан бирининг амалдаги кўп марталик визасига эга бўлиши;
✔️ўз мамлакатига ёки учинчи давлатга учиш учун авиачипта тақдим этиши керак.

Визасиз режим ушбу хорижий визанинг амал қилиш муддати доирасида, Ўзбекистонга кирган кундан бошлаб 30 кунгача амал қилади.

Янги тартиб Ўзбекистонга сайёҳлик ва ишбилармонлик мақсадида ташриф буюрувчи Ҳиндистон фуқаролари учун сафар жараёнини янада соддалаштиради.

🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube
September 3, 2026 60