Америка визасига эга бўлган тадбиркорларни халқаро даражадаги муҳим бизнес майдонларидан бири — Americas Food & Beverage Show & Conference 2026 кўргазмасида иштирок этишга таклиф этамиз.
Кўргазмада тадбиркорлар ўз маҳсулотларини «Made in Uzbekistan» бренди остида намойиш этиб, АҚШ ва бошқа халқаро бозорлар вакиллари билан янги бизнес алоқаларини ўрнатиш имкониятига эга бўладилар.
14–16 сентябрь
Маями, Флорида, АҚШ
📌Кўргазма йўналишлари:
қандолат маҳсулотлари, мева-сабзавот, қуритилган мева ва ёнғоқлар;
гўшт, сут ва нон-булка маҳсулотлари;
музлатилган ва тайёр озиқ-овқат маҳсулотлари;
органик ва ҳалол маҳсулотлар;
чой-қаҳва, шарбат ва алкоголсиз ичимликлар;
зираворлар, консерва маҳсулотлари ва қадоқлаш технологиялари.
Ушбу кўргазмада иштирок этиш учун аризани қуйидаги ҳавола орқали юборишингиз мумкин: subsidiya.epauzb.uz
Мазкур кўргазмада майдон ижараси ва стенд қуриш харажатлари “Савдони ривожлантириш компанияси“ АЖ томонидан молиялаштирилади.