Қонунчиликда юзага келадиган барча зиддиятлар энди тадбиркорлар… — SN - Savdo-sanoat palatasi Samarqand viloyati hududiy boshqarmasi — TG.ME

Қонунчиликда юзага келадиган барча зиддиятлар энди тадбиркорлар фойдасига талқин қилинади

Ўзбекистонда давлат органлари ва тадбиркорлар ўртасидаги муносабатларда “тадбиркорлик субъектининг ҳақлилик презумпсияси” амал қилади. Бу ҳақда Президентнинг тадбиркорлар билан VI очиқ мулоқотида белгиланган вазифаларни амалга оширишга қаратилган фармонида белгиланди.

Янги тартибга кўра, давлат органи аксини исботламагунича тадбиркор қонунчиликка мувофиқ ҳаракат қилган ва ўз мажбуриятларини лозим даражада бажарган ҳисобланади.


Адвокатлар ва юридик консультантлар уюшмаси раиси Давронбек Ахматов ушбу янги тартибнинг мазмун-моҳияти, тадбиркорлар учун аҳамияти ва амалиётда қандай қўлланилиши ҳақида батафсил тушунтириб берди
🎤

🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube
September 4, 2026 65