Толиби илм дунё ишлари билан, илм талабидан чалғийдиган даражада машғул бўлмаслиги керак. Вақтига ниҳоятда эътиборли бўлиб, ҳозирги вақтини ғанимат билмоғи лозим.
Чунки у билмайди, бундан кейин яна шундай имкониятга, вақтга эга бўладими ёки йўқ. Шу сабабли, сизга берилган вақтни қадрланг, ундан унумли фойдаланинг ва бу вақт ичидаги хайру баракатдан насибангизни олинг.












