PISA 2025: Ўзбекистон таълимида ижобий ўсиш қайд этилди
Ўзбекистон дунёнинг 91 та давлат ва таълим тизими қаторида PISA 2025 халқаро тадқиқотида иккинчи бор иштирок этди.
Энг катта ижобий ўзгаришлардан бири табиий фанлар бўйича қайд этилди. Ўзбекистонлик ўқувчилар 438 балл тўплаб, 91 та давлат ва таълим тизими орасида 48-ўринни эгаллади.
Таққослаш учун, PISA 2022’да бу кўрсаткич 355 балл ва 80-ўрин эди. Яъни уч йил ичида натижа 83 баллга яхшиланди, Ўзбекистон рейтингда 32 поғона юқорилади.
Тадқиқот қамрови ҳам кенгайди. 2025 йилда республика бўйича 233 та мактабдан 8 652 нафар 15 ёшли ўқувчи иштирок этди. 2022 йилда эса 202 та мактабдан 7 293 нафар ўқувчи қатнашган эди.
PISA 2025’да ўқувчиларнинг математика, табиий фанлар, ўқиш ва рақамли саводхонлик бўйича билим ва кўникмалари баҳоланди. Бу гал табиий-илмий саводхонлик устувор йўналиш сифатида белгиланди.
@pressuzb
September 8, 2026 11K 84