315 минг тадбиркорга пенядан қутулиш имконияти берилди Президентнинг… — Pressuzb — TG.ME

315 минг тадбиркорга пенядан қутулиш имконияти берилди

Президентнинг ПФ–175-сонли фармонига кўра, кичик ва ўрта бизнес вакиллари 1 сентябргача юзага келган солиқ қарзини йил охиригача тўлиқ ёпса, ҳисобланган пеня бекор қилиниб, ижро ишлари тугатилади.

Ушбу тоифадаги тадбиркорларнинг 9,5 трлн сўм солиқ қарзи ва 1,5 трлн сўм пеняси бор.

Солиқ ҳисоботидаги хатосини мустақил тўғрилаб, қўшимча солиқни йил охиригача тўлаган тадбиркорга ҳам пеня ҳисобланмайди.

2019–2025 йилларда тўпланган 1,6 трлн сўмлик айрим маъмурий жарималар ва айланма солиғи бўйича 39,8 млрд сўмлик жарима қарзлари ҳам ҳисобдан чиқарилади.

“Иккинчи имконият”дан фойдаланиш учун cолиқ қарзини 2026 йил 31 декабргача тўлиқ тўлаш керак.

@pressuzb
September 8, 2026 6.3K 58