Учкўприк тумани ҳокими лавозимини 210 минг долларга “олиб бериш”ни… — Pressuzb — TG.ME

Учкўприк тумани ҳокими лавозимини 210 минг долларга “олиб бериш”ни ваъда қилган шахс ушланди

Фуқаро С.А. ўзини ҳакамлик суди судьясининг ёрдамчиси деб таништириб, юқори лавозимдаги танишлари орқали 210 минг доллар эвазига бошқа бир фуқарони Учкўприк тумани ҳокими лавозимига ишга жойлаштириб қўйишни ваъда қилган.

У келишилган пулнинг 100 минг долларини олаётган вақтида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.

@pressuzb
September 8, 2026 6.1K 62