Президент Шавкат Мирзиёев рафиқаси Зироатхон Мирзиёева билан бирга расмий ташриф билан Белград шаҳрига келди.
Сербия ҳаво ҳудудида Ўзбекистон етакчисининг самолётига мезбон мамлакат Ҳарбий ҳаво кучларининг қирувчи учоқлари ҳамроҳлик қилди.
Никола Тесла номидаги халқаро аэропортда олий мартабали меҳмонларни Сербия Республикаси Президенти Александр Вучич ва унинг рафиқаси кутиб олди.
@pressuzb
September 7, 2026 6.5K 8









