Миграция агентлигига дипломатия ва халқаро тажрибага эга раҳбар келди… — Pressuzb — TG.ME

Миграция агентлигига дипломатия ва халқаро тажрибага эга раҳбар келди

Мухсинхўжа Турсунхўжаевич Абдураҳмонов 1974 йил 14 февралда Фарғона вилоятида туғилган.

Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳамда АҚШдаги Калифорния университетида таҳсил олган. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси аспиранти бўлган. Япониянинг Отару коммерция университетида магистратурани, Хоккайдо университетида докторантурани тамомлаган.

Абдураҳмоновнинг меҳнат фаолияти хусусий сектор, инвестиция, ташқи савдо ва дипломатия соҳаларини қамраб олган. У Coca-Cola компаниясида менежер, Япониядаги MTRUSTCo. Ltd компанияси бош директори, Фарғона вилояти ҳокими ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи, Ташқи ишлар вазирлигида бошқарма бошлиғи лавозимларида ишлаган.

2021 йилдан Ўзбекистоннинг Япониядаги фавқулодда ва мухтор элчиси сифатида фаолият юритиб, икки давлат ўртасидаги иқтисодий, таълимий ва гуманитар алоқаларни ривожлантиришга катта ҳисса қўшиб келаётган эди.

М.Абдураҳмонов япон, инглиз, рус, тожик ва араб тилларини мукаммал билади.

Энди у хорижда меҳнат қилаётган ва ишлаш учун чет элга чиқишни режалаштираётган юз минглаб ватандошлар билан боғлиқ муҳим йўналишга раҳбарлик қилади.

@pressuzb
September 3, 2026 10.3K 155