Тошкентда замонавий санъат маркази очилмоқда
6 сентябрь куни Тошкентда CCA Tashkent — Замонавий санъат маркази ўз фаолиятини бошлайди.
Марказ 1912 йилда қурилган собиқ дизель электр станцияси биносида жойлашган. Франциянинг Studio KO архитектура бюроси томонидан ишлаб чиқилган лойиҳада бинoнинг тарихий индустриал қиёфаси сақлаб қолинган.
CCA Tashkent — Ўзбекистондаги биринчи давлат замонавий санъат маркази, шунингдек, Марказий Осиёдаги шу йўналишдаги биринчи доимий муассаса.
Марказда кўргазма заллари билан бир қаторда кутубхона, таълим ва тадқиқот майдонлари, концепт-стор ҳамда ресторан бўлади. Бу ерда кўргазмалар, маърузалар, муҳокамалар, концертлар, перформанслар ва таълимий дастурлар ўтказилади.
Марказ маҳаллий рассомлар ва ёш тадқиқотчиларни қўллаб-қувватлаш, улар учун халқаро ҳамкорлик ва янги имкониятлар яратишга хизмат қилади.
CCA Tashkent’нинг илк халқаро кўргазмаси — “Hikmah”. Кўргазмада 11 нафар рассомнинг асарлари намойиш этилиб, билим, хотира, маданий мерос ва замонавий санъат ўртасидаги боғлиқлик ҳақида сўз юритилади.
@pressuzb
September 4, 2026 6.1K 43


