Президент Шавкат Мирзиёевнинг давлат мустақиллигининг 35 йиллиги… — Pressuzb — TG.ME

Президент Шавкат Мирзиёевнинг давлат мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан сўзлаган табригидан асосий фикрлар:

➖ Аҳолининг ўртача умр кўриш давомийлиги 1991 йилдаги 66,4 ёшдан 2025 йилда 75,4 ёшга етгани, гўдаклар ва оналар ўлими кўрсаткичи 4 баробар камайгани соҳадаги ислоҳотларимизнинг энг муҳим натижасидир;

➖ Мамлакатимиз тараққиётнинг мутлақо янги даврига қадам қўймоқда. Келгуси ўн йиллик биз учун миллий юксалиш даври бўлади;

➖ Келгуси йилларда юртимизда инсон қадрини янада юксалтирадиган 7 та миллий дастурни амалга оширамиз;

➖ Биринчи миллий дастур билим ва малакани келгуси тараққиётимизнинг асосий капиталига айлантиришдан иборат бўлади;

➖ Тиббиётда профилактикани кучайтириш орқали саломатликни асраш моделига ўтамиз. Давлат тиббий суғуртаси мамлакатнинг барча хонадонларига кириб боради;

➖ 2030 йилгача ялпи ички маҳсулот ҳажми 300 миллиард долларга етказилади;

➖ Тўртинчи миллий дастур сув ва табиатга муносабатни тубдан ўзгартиришга қаратилади;

➖ Фуқаролар ва тадбиркорларнинг қонуний кафолатларини кучайтириш бўйича ислоҳотларимизни қатъий давом эттирамиз;

➖ Маҳалла жамият тараққиётининг асосий буюртмачисига айлантирилади;

➖ Ўзбекистонни халқаро дипломатиянинг муҳим марказига айлантириш учун кўпқиррали, вазмин ва мувозанатли ташқи сиёсатни давом эттирамиз;

➖ Биз бугун кечагидан кучлимиз. Насиб этса, эртага бундан ҳам кучли бўламиз;

➖ Халқ ва давлат ягона мақсад йўлида бирлашиб, астойдил ҳаракат қилса, забт этиб бўлмайдиган марранинг ўзи йўқ. Бундай буюк қудратга эга халқ ва давлатни енга оладиган кучнинг ўзи йўқ;

➖ Матонатли, мард ва олижаноб халқимиз ўз олдига қўйган улуғ мақсадларга албатта етади.

@pressuzb
August 28, 2026 6.1K 24