Қозоғистоннинг таниқли Orda.kz нашри фаолиятини тўхтатди… — Pressuzb — TG.ME

Қозоғистоннинг таниқли Orda.kz нашри фаолиятини тўхтатди

Қозоғистоннинг Orda.kz интернет-нашри 1 сентябрдан ўз фаолиятини тўлиқ тўхтатди. Тегишли қарор “Ordamedia.kz” МЧЖ муассиси ва раҳбари Мақсат Ганиев томонидан қабул қилинган.

Таҳририятга кўра, ёпилишга молиявий қийинчиликлар сабаб бўлган. Нашрнинг “топаётган даромади унинг фаолиятини давом эттириш учун етарли эмаслиги” таъкидланган.

Сўнгги вақтларда Қозоғистон медиа майдонида бир қатор резонансли воқеалар кузатилмоқда. Айрим ОАВлар фаолияти чекланди, журналистларга нисбатан жиноий ишлар очилди ва суд ҳукмлари чиқарилди. Orda.kz’нинг ёпилиши ҳам ана шундай воқеалар фонида юз берди.

@pressuzb
September 1, 2026 2.1K 7