Президент Шавкат Мирзиёев Бишкекда АҚШ Президентининг Жанубий ва… — Pressuzb — TG.ME

Президент Шавкат Мирзиёев Бишкекда АҚШ Президентининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича махсус вакили Сержио Горни қабул қилди.

Сержио Гор давлат раҳбарига АҚШ Президенти Дональд Трампнинг саломи ва эзгу тилакларини етказди ҳамда Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллиги билан табриклади.

Учрашувда Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги стратегик шерикликни янада мустаҳкамлаш, энергетика, транспорт, муҳим минераллар, рақамли технологиялар, сунъий интеллект ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида қўшма лойиҳаларни илгари суриш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, “C5+1” форматидаги бўлажак тадбирлар ва Ўзбекистон–Америка ишбилармонлик ва инвестиция кенгашининг навбатдаги йиғилишига тайёргарлик масалалари кўриб чиқилди.

@pressuzb
August 31, 2026 4.9K 7