Шавкат Мирзиёев Бишкекда Хитой Раиси Си Цзиньпин билан музокара ўтказди
Учрашувда икки давлат ўртасидаги савдо ҳажмини яқин йилларда 30 млрд долларга етказиш бўйича янги маррани белгилаш таклиф этилди. Ўтган йили товар айирбошлаш қарийб 18 млрд долларни ташкил этган.
Айни пайтда Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги қўшма инвестиция лойиҳалари портфели 60 млрд долларга яқин, Ўзбекистонда Хитой капитали иштирокидаги 6 мингдан ортиқ корхона фаолият юритмоқда.
Шунингдек, энергетика, саноат, транспорт, қишлоқ хўжалиги ва юқори технологиялар соҳаларида янги лойиҳаларни амалга ошириш, Хитой компанияларини тинч атом лойиҳаларига жалб этиш масалалари муҳокама қилинди.
Президент Шавкат Мирзиёев Си Цзиньпинни Ўзбекистонга ташриф билан келишга таклиф этди.
@pressuzb
August 31, 2026 5.2K 10

