Президент Шавкат Мирзиёевнинг Бишкекдаги ШҲТ Давлат раҳбарлари… — Pressuzb — TG.ME

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Бишкекдаги ШҲТ Давлат раҳбарлари кенгаши йиғилишидаги нутқидан асосий фикрлар:

🔵Ўтган 25 йил давомида ШҲТ тенг ҳуқуқли мулоқотни таъминлади, минтақавий барқарорлик ва мамлакатларимизнинг барқарор ривожланишига кўмаклашди;
 
🔵Ҳамкорлигимиз марказида ШҲТнинг географик ва стратегик ўзаги бўлган Марказий Осиё турганини алоҳида қадрлаймиз;
 
🔵Яқин Шарқда мулоқотни қайта тиклаш ва кескинликни юмшатишнинг қатъий тарафдоримиз;
 
🔵ШҲТ мамлакатларининг улкан инсоний, табиий, ишлаб чиқариш ва интеллектуал ресурслари, энг аввало, халқларимиз фаровонлигини юксалтиришга хизмат қилиши керак;
 
🔵“ШҲТ – 2040: умумий тараққиёт макони” концептуал қарашини ишлаб чиқишга киришишни таклиф этаман. Унинг асосий мақсади ўзаро боғлиқ ва барқарор маконни шакллантиришдан иборат бўлиши лозим;
 
🔵Махсус иқтисодий зоналар, ишлаб чиқариш жараёнлари, сотув бозорлари ва логистикани бирлаштирадиган ШҲТ Саноат кооперацияси харитасини ишлаб чиқишни таклиф этамиз;
 
🔵Ҳозирнинг ўзидаёқ умумий тамойилларни келишиш босқичидан ШҲТ Тараққиёт банкини амалий ишга туширишга ўтишни зарур деб ҳисоблаймиз;
 
🔵Сунъий интеллект соҳасида ҳамкорлик бўйича Бутунжаҳон ташкилотини ташкил этиш тўғрисидаги ташаббусни олқишлаймиз;
 
🔵Келгуси йили Тошкент шаҳрида ШҲТнинг сунъий интеллект ва янги рақамли ечимлар бўйича форумини ўтказишга тайёрмиз;
 
🔵Иқлим ўзгариши билан боғлиқ хавф-хатарлар мамлакатларимизнинг озиқ-овқат, сув ва энергетик хавфсизлигига тобора кўпроқ таъсир кўрсатмоқда. Бу ШҲТ доирасида ушбу масалалар бўйича ягона кун тартибини шакллантириш заруратини тақозо этмоқда;
 
🔵ШҲТга аъзо давлатларнинг темир йўл маконлари интеграцияси бўйича кенгаш таъсис этишни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайман;
 
🔵Хавфсизлик ва иқтисодий ҳамкорликнинг кенг кўламли масалаларини муҳокама қилиш учун ШҲТнинг Афғонистон билан мунтазам мулоқотини қайта тиклаш вақти келди.

@pressuzb
September 1, 2026 4.5K 10