Хусусий медиа вакиллари “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 35… — Pressuzb — TG.ME

❗️Хусусий медиа вакиллари “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 35 йиллиги” эсдалик нишони билан тақдирланди

Ўзбекистон Миллий медиа ассоциацияси томонидан Олий Мажлис Қонунчилик палатасида ташкил этилган тақдирлаш маросимида 60 нафар нодавлат телерадиоканал раҳбар ва ходимларига “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 35 йиллиги” эсдалик нишони топширилди.

Давлат раҳбари имзоси туширилган эсдалик нишонларини Ассоциация раиси Одилжон Тожиев ва бош директор Раҳматжон Умаров тантанали равишда ўз эгаларига топширди.

Тақдирланганлар орасида нафақат марказий телеканаллар, балки мамлакатнинг 14 та ҳудудидан келган хусусий медиа вакиллари ҳам бор.

Тадбир доирасида соҳа вакиллари парламент фаолияти билан яқиндан танишиш имкониятига ҳам эга бўлди.

@pressuzb
August 28, 2026 6K 12