Fozil Omonov: post #2866 — TG.ME

Сунъий интеллект ёрдамида шахсга доир маълумотларга ноқонуний ишлов берганлик учун жавобгарлик белгиланди!


Қонун (ЎРҚ–1115-сон, 21.01.2026 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

🔰 Қонун билан “Ахборотлаштириш тўғрисида”ги Қонунга қуйидагиларга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди:

🔹 сунъий интеллект технологияларидан фойдаланишнинг умумий асосларини белгилаш;

🔹 ушбу соҳадаги ваколатли давлат органининг ваколатларини аниқлаштириш.

Унга кўра, сунъий интеллект – инсоннинг билим ва кўникмаларига тақлид қилиш, мустақил ўрганиш, ечимларни излаш ва аниқ вазифаларни бажаришда инсон ақлий фаолияти натижалари билан таққосланадиган натижаларни олиш имконини берувчи технологик ечимлар мажмуи.

⛔️ Инсоннинг ҳуқуқи ва эркинлигига алоқадор бўлган юридик аҳамиятга эга қарорларни қабул қилишда фақат сунъий интеллектдан фойдаланиб яратилган технологиялар асосида ишлайдиган ахборот тизимлари хулосаларига таяниш мумкин эмас.

📑 Шунингдек, сунъий интеллект технологияларидан фойдаланган ҳолда шахсга доир маълумотларга қонунга хилоф равишда ишлов бериш, уларни ОАВлар, телекоммуникация тармоқлари ёки Интернет жаҳон ахборот тармоғида тарқатиш:

маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этиш қуролларини мусодара қилиб, БҲМнинг 50 бараваридан 100 бараваригача (41 млн 200 минг сўмгача) жарима солишга сабаб бўлиши белгиланди.

📌 Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

@u_generalissimus
8008401.pdf1.6 MB · PDF
❤1
January 22, 2026 427 1