Ака-укалик
📜"У Зот: «Биз сени оғанг билан қувватлаймиз ва икковингизга бир ҳужжат берурмизки, улар сизга етиша олмаслар. Бизнинг оятларимиз ила иккингиз ва сизга эргашганлар ғолибдирсиз», – деди", Қосос сураси, 35 - оят.
▫️Изоҳ: Мусо алайҳиссаломга Фиръавндек золим ва мутакаббир подшоҳнинг ҳузурига бориб, ҳақни етказишдек оғир ва масъулиятли вазифа юкланганида, у зот биринчи навбатда Аллоҳдан акаси Ҳорунни ўзига вазир қилинишинт сўради.
Аллоҳ таоло Мусонинг дуосини ижобат қилиб, акаси билан қувватлашини айтди. Ҳаётнинг энг оғир синовларида, масъулиятли ишларида инсон учун туғишган ака-ука ишончли суянч ва куч-қувват манбаи ҳисобланади.
Мусо алайҳиссалом ўз пайғамбарлик шарафига акасини ҳам шерик қилишни хоҳлади. Ҳақиқий ака-укалик риштаси бир-бирини икки дунёда азиз ва ғолиб кўриш истаги устига қурилади.

4
1September 2, 2026 178 7