Бироқ... Бироқ, бизнинг турмушимизнинг ҳам ўнқир - чўнқири кўрина… — Qur’on uchun mativatsia.mu.islamiya — TG.ME

​​Бироқ...
Бироқ, бизнинг турмушимизнинг ҳам ўнқир - чўнқири кўрина бошлади.
Бир неча ой ўтса ҳамки, ўзимда ҳомиладорлик аломатларини сезмадим. Тушкунликка тушиб, қаттиқ сиқилдим... Умидсизликнинг қора булутлари орзуларимни аста - секин қуршаб ола бошлади. «Бу бахт менга насиб қилмаса - чи?» деган хаёл миямга ўрнаб борарди. Чунки, ёшим ўттиз олтидан ошган эди...
Бир куни...
Бир куни турмуш ўртоғимдан мени шифокорга кўрсатишини илтимос қилдим. Биз биргаликда малакали, кўп йиллик тажрибага эга, аёллар шифокорининг қабулига бордик. Мендан бир неча анализлар топширишимни сўради. Топширдим. Биринчи таҳлил натижалари чиқди.
Уларга кўз югуртирган доктор, тўсатдан:
- Қолган анализларни топширишингизга ҳожат йўқ, табриклайман, сиз ҳомиладорсиз! - деди.
Қувонч ёшлари ёноқларимни ювиб тушди.
Ҳомиладорлик, ёшимнинг катталиги сабаб бироз қийин кечганини айтмаганда, яхши ўтди. Бу давр ичида ҳомиламнинг жинсини билишга, қизиқмасликка ҳаракат қилдим. Чунки, Роббимнинг менга берган неъмати, албатта, хайрли бўлишига ишонардим.
Қорнимнинг ҳажми одатий ҳомиладорликдан каттароқ эди. Буни ҳам ёшимнинг катталигидан бўлса керак, деб ўйлардим.
Орадан вақт ўтиб ой куним ҳам етди. Амалиётдан кейин кўзларимни очиб қарасам, ўз ота - онам, турмуш ўртоғим, ва унинг оиласини артофимда хурсанд бўлиб ўтиришганини кўрдим.
Улардан:
- Фарзандим қандай? Саломатми? Қизми, ўғилми? - деб сўрадим.
Барчалари бир овозда:
- Ширингина ҚИЗАЛОҚ ва паҳлавондек ЎҒИЛ! - дейишди.
- Егизакларми!? - деб секин пичирларканман, хуш хабардан кўзларимга қувонч кўзёшлари қалқиб чиқди.
Хаёлимда эса, Ҳарамдаги аёл ўқиган «Ва тезда Роббинг сенга ато қилади. Ва сен рози бўлурсан!» (Зуҳо: 5 оят) ва Ҳақ Субҳанаҳунинг «Сабр қилинг! Зотан, шак - шубҳасиз Бизнинг кўз ўнгимиздадирсиз!» (Тур: 48 оят) деган сўзлари айланарди.

Ҳеч қачон ноумид бўлманг!


Умму Амина .
❤2🥰1
September 4, 2026 133 4