ЕВРОПА ШИФОХОНАЛАРИ ҚАНДАЙ МУТАХАССИСЛАРНИ ИЗЛАЯПТИ?
Миграция агентлиги ва «Penta Hospitals International» ҳамкорлигида Чехия ва Словакияда ишлаш истагидаги шифокорлар, олий маълумотли ҳамширалар ва тиббиёт оғалари учун иш берувчилар танлови бўлиб ўтди.
🎓 Танловдан кейинги қадам — тил ва касбий фаолиятга тайёргарлик.
Сараланган номзодлар «Интил» халқаро марказида хорижлик ўқитувчилар иштирокида уч ойлик чех ёки словак тили курсларида ўқийди. Ўқиш ва турар жой харажатларини Миграция агентлиги қоплайди, виза ҳужжатларини расмийлаштиришда амалий кўмак кўрсатади.
💶 Лойиҳа доирасида курсларни муваффақиятли тамомлаган шифокорларга 3 000 евродан, ҳамширалар ва тиббиёт оғаларига 2 000 евродан бошланувчи ойлик иш ҳақи таклиф этилмоқда.
🎥 Танлов қандай ўтди? Юртдошларимизни қандай имкониятлар кутмоқда? Батафсил — репортажимизда!
📢 Хабарни тарқатинг!
👉 @uzmigration







