Хусусий бандлик агентликлари учун янги қатъий талаблар! Хорижда иш… — Sirdaryo Migratsiya — TG.ME

💼 Хусусий бандлик агентликлари учун янги қатъий талаблар!

Хорижда иш изловчи фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида агентликлар фаолияти энди кучайтирилган молиявий кафолатлар асосида амалга оширилади. (ЎРҚ–1095-сон, 11.11.2025 й.)

💰Агентликлар ишни бошлашдан олдин:

🏦 БҲМнинг 4 000 баробари миқдоридаги маблағни тижорат банкидаги махсус депозит ҳисобвараққа жойлаштириши шарт.

🔒 Маблағни Миграция агентлиги розилигисиз сарфлаш мумкин эмас. Aгар сарфланса — белгиланган муддатда маблағни тўлиқ тиклаш талаб этилади.

🛡 Бу маблағ нима учун?

✔️ агентликнинг қонунларга риоя қилишини таъминлайди;
✔️ фуқароларга етказилиши мумкин бўлган зарарни қоплаш манбаи бўлади;
✔️ фаолиятнинг молиявий кафолати ҳисобланади.

🤝 Маблағ — Банк + Миграция агентлиги + ХБА ўртасидаги махсус шартнома асосида сақланади.

🧾 Маблағларни Миграция жамғармасига ўтказиш тартиби:

Агар ХБА:
❗️ қонун бузса ёки фуқаролар манфаатларига зарар етказса, Миграция агентлиги асосланган талабнома киритади.
Банк депозитдан талаб қилинган суммани олиб, кейинги иш кунига қадар Миграция жамғармасига ўтказади.
(Агар агентлик талабномани ихтиёрий бажармаса.)

Янги механизм нима беради?

🛡 Фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилади;
📈 Хусусий бандлик агентликларининг масъулиятини оширади;
🌍 Хорижда меҳнат фаолияти билан боғлиқ хавфларни камайтиради;
🔎 Хизмат кўрсатиш соҳасида шаффофликни таъминлайди.


🔊 Аудиода янада тўлиқроқ

📢 Хабарни тарқатинг!
👉 Сўнгги янгиликлар учун — @uzmigration
Audio
👍1
September 4, 2026 1.4K 3