Мағлубиятлар шу ердан бошланади
Суқротнинг бир табиб қўшниси бўларди. У подшоҳга Суқрот «Биринчи табиб» деган номга муносиблиги масаласида эътироз билдирди. Шунда подшоҳ ундан: «Бу номга Суқротдан муносиброқ эканингни қай тариқа исботлайсан?» деб сўрабди. Табиб: «Мен унга, у менга заҳар берайлик. Ким ўзини даволаб тирик қолса, бу шарафли номга сазовор бўлсин», деди.
Суқрот бунга рози бўлди. Подшоҳ мазкур беллашувни қирқ кундан кейинги санага белгилади.
Суқрот уч нафар полвонни ёллаб, бир нечта идишларга сув қуйишни ва уларни ҳар куни қўшни табибга эшиттирган ҳолда тақиллатиб ўтиришни буюрди.
Келишилган кун келгач, Суқрот табиб қўшнисининг заҳарини ичди. Ранги сарғайиб, иситмаси чиқди, лекин бир соат ичида ўзини даволади. Сўнг Суқрот ўзи олиб келган идишчани табибга узатди. Эътиборлиси, одамлар қирқ кундирки, бу заҳар ҳақида шов-шувли гапларни айтиб, табиб қалбига ғулғула солиб келишаётган эди. Қисқаси, табиб уни ичган заҳоти жон узилиб йиқилибди.
Шу пайт Суқрот подшоҳга юзланиб:
Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2026 йил 3 апрелдаги 03/07/2866-сонли хулосаси




