Садақа қилувчи ва бахилнинг мисоли ҳақида
عَنْ طَاوُسٍ قَالَ: سَمِعْتُ أَبَا هُرَيْرَةَ يَقُولُ: مَثَلُ الْمُتَصَدِّقِ وَالْبَخِيلِ كَمَثَلِ رَجُلَيْنِ عَلَيْهِمَا جُبَّتَانِ مِنْ حَدِيدٍ قَدِ اضْطُرِبَتْ أَبْدَانُهُمَا - أَوْ قَالَ: أَيْدِيهِمَا الشَّكُّ مِنْ حُسَيْنٍ - إِلَى الثَّدْيِ أَوْ إِلَى التِّرَاقِي، فَكُلَّمَا أَنْفَقَ نَفَقَةً انْبَسَطَتْ حَتَّى سَبَغَتْ عَلَى أَنَامِلِهِ وَعَفَتْ أَثَرُهُ، وَكُلَّمَا أَرَادَ الْبَخِيلُ أَنْ يَتَصَدَّقَ قَلَّصَتْ إِلَى حَلْقِهِ فَهِيَ تَخْنِقُهُ. وَسَمِعْتُ أَبَا هُرَيْرَةَ يَقُولُ: بَصَرَ عَيْنَا أَبِي هُرَيْرَةَ يَقُولُ: رَأَيْتُ رَسُولَ الله صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّم وَاضِعًا أُصْبُعَيْهِ عِنْدَ حَلْقِهِ وَهُوَ يَقُولُ: «فَهِيَ تَخْنِقُهُ وَيُرْخِيهَا وَلَا تَتَرَاخَى».
Товусдан ривоят қилинади:
«Абу Ҳурайрадан эшитдим: «Садақа қилувчи ва бахил (одам) мисоли темир тўн кийган икки киши кабидир. Иккисининг баданлари – ёки қўллари (шак Ҳусайндан) – кўксига ёки томоғигача чирмашган. (Садақа қилувчи) нафақа қилса, (темир тўн) кенгаяди.Ҳатто бармоқларини ёпади ва (қадамининг) изини ўчиради. Агар бахил садақа қилмоқчи бўлса, ҳалқалари торайиб, уни бўға бошлайди».
Абу Ҳурайранинг яна «Абу Ҳурайра ўз кўзлари билан кўрди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам икки бармоқларини томоқларига қўйиб: «У уни бўғади. У бўшаштиришга уринади. Аммо бўшашмайди», дедилар», деганини эшитдим».
Шарҳ: Бу ҳадиси шарифда садақа қилувчи сахий инсон билан садақа қилмайдиган бахил инсоннинг ҳолати жонли тасвирда баён қилиб берилмоқда.
Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 5 октябрдаги 03-07/7613-сонли хулосаси





