Силаи_раҳм Яхшилик, эҳсон ва садақа қилинадиган жойлар عَنْ أَبِي… — Islom.uz — TG.ME

#Силаи_раҳм

Яхшилик, эҳсон ва садақа қилинадиган жойлар

عَنْ أَبِي ذَرٍّ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّم قَالَ: «يُصْبِحُ عَلَى كُلِّ سُلَامَى مِنْ أَحَدِكُمْ صَدَقَةٌ: تَسْلِيمُهُ عَلَى مَنْ لَقِيَ صَدَقَةٌ، وَإِمَاطَةُ الْأَذَى عَنِ الطَّرِيقِ صَدَقَةٌ، وَأَمْرُهُ بِالْمَعْرُوفِ وَنَهْيُهُ عَنِ الْمُنْكَرِ صَدَقَةٌ، وَبِضْعَةُ أَهْلِهِ صَدَقَةٌ». قَالُوا: يَا رَسُولَ اللهِ، أَيَقْضِي أَحَدُنَا شَهْوَتَهُ وَيُؤْجَرُ؟ قَالَ: «أَرَأَيْتَ لَوْ وَضَعَهَا فِي غَيْرِ ذَلِكَ أَلَيْسَ كَانَ يُؤْزَرُ؟» قَالُوا: بَلَى. قَالَ: «فَإِنَّهُ يُؤْجَرُ، وَتُجْزِئُ مِنْ ذَلِكَ رَكْعَتَانِ مِنَ الضُّحَى».

Абу Заррдан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ҳар тонгда ҳар бирингиздан ҳар бир бўғим учун садақа лозимдир. Кўринганга салом бериш ҳам садақадир. Йўлда ётган озор етказувчи нарсани олиб ташлаш ҳам садақадир. Амри маъруф, наҳий мункар қилиш ҳам садақадир. Аҳли билан яқинлик қилиш ҳам садақадир», дедилар.

«Эй Аллоҳнинг Расули, бирортамиз шаҳватини қондирса ҳам ажр оладими?» дейишди.

«Айтинг-чи, агар уни ундан бошқага сарфласа, гуноҳ бўлармиди?» дедилар.

«Шундай», дейишди.

«Ундай бўлса, ажр олади. Унинг ўрнига зуҳодаги икки ракъат кифоя қилади», дедилар».

Шарҳ: Бу ҳадиси шарифда садақанинг маъноси кенг экани баён қилинмоқда. Агар мўмин-мусулмон инсон ниятни тўғри ва амални шариатга мос қилса, унинг барча амаллари ибодатга айланиб, садақа қилганнинг савобини оладиган бўлиши мумкин. Зотан, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: «Амаллар ниятга боғлиқдир», яъни ҳар бир амал ниятга қараб баҳоланади. Тил билан бажариладиган амалми, бадан билан бажариладиган амалми ёки фарзми, вожибми, суннатми, нафлми – ҳаммасининг тўғри бўлиши ниятга боғлиқдир. Шариат ҳукми бўйича ният билан қилинмаган амал ибодат ҳисобланмайди.

🔗 Тўлиқ ўқиш

Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 5 октябрдаги 03-07/7613-сонли хулосаси

🕋 @islomuz
👍50🔥9🕊2🤩1
September 5, 2026 8.5K 58