Яхшилик ва силаи раҳм» китоби тақдимоти ўтказилди Бугун, 29 август… — Islom.uz — TG.ME

«Яхшилик ва силаи раҳм» китоби тақдимоти ўтказилди

Бугун, 29 август куни «Hilol-Nashr» нашриётининг суҳбатгоҳида фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари таржима ва шарҳ қилган «Яхшилик ва силаи раҳм» китоби тақдимоти ўтказилди.

Тадбирга устоз Исмоил домла Муҳаммад Содиқ, Яҳё домла Убайдуллоҳ ўғли ва китоб ихлосмандлари жам бўлишди.

Тақдимотда фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳнинг
китоб ҳақида айтган сўзлари акс этган видеолавҳа намойиш этилди.

Сўнгра устоз Исмоилжон домла Муҳаммад Содиқ сўзга чиқиб, тақдимотга ташриф буюрганларга ташаккур изҳор қилиб, «Яхшилик ва силаи раҳм» китобининг аҳамияти ва бугунги кунда ушбу асарнинг долзарблиги ҳақида тўхталиб ўтдилар.

🔗 Тўлиқ ўқиш

🕋 @islomuz
👍70👏11😍6🎉3🤩3🕊3🐳1
August 29, 2026 9.9K 12