Суннатда васф этилган шифобахш ичимликлар
Аллоҳ таоло:
«Албатта, чорва ҳайвонларида ҳам сиз учун ибрат бордир. Сизни уларнинг қорнидан, гўнг ва қон орасидан соф, ичгувчилар учун ютумли сут ила суғорурмиз», деган («Наҳл» сураси, 66-оят).
Яъни, чорва ҳайвонларидан қўй, эчки, сигир ёки туяга боқсангиз ҳам, Аллоҳнинг ягона илоҳ эканлигига далолат қилувчи белгиларни кўрасиз. Уларнинг яратилиши ва уларга тегишли сон-саноқсиз мўъжизаларни бир томонга қўйиб туринг-да, улардан сут чиқишига бир назар солинг. Биз сизларни чорва ҳайвонлари қорнидан чиқадиган сут билан суғорамиз. Ўша томоғингиздан осонгина ўтадиган, мусаффо сут чорва ҳайвонининг қорнидан томирларига ўтувчи қон ва ташқарига чиқувчи гўнгнинг орасидан чиқади. Ҳайвон еган озуқа унинг қорнига тушади, ҳазм бўлиш жараёнида баъзиси қонга айланиб, томирларига ўтади, баъзиси сутга айланиб, елинига келади. Қолгани ахлатга айланиб, ташқарига чиқади.
Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 5 январдаги 03-07/16-сонли хулосаси






