Ўнгидан келган туш
Абдусамад Қурайший, атир сотувчиси... Унинг бир қизи бўлиб, фотиҳа қилинганди. Абдусамад отасини тушида кўрди. Вафот этган отаси унга: «Бешдан кейин бизни зиёрат қиласан!» деди. У уйғонди ва тушини англолмади: «Беш кунми, беш ҳафтами, беш ойми ёки беш йилми?»
Бундан шайх вафоти яқинлашганини ҳис қилди (яъни, тушининг таъбири сифатида кўнглига келди) ва қизини тўйини тезлатишга буюрди. Бир куни уларнинг масжидларида (Рамазон ойининг сўнги кунлари, Маккадаги Санусий масжидида, шом намозида. Тарж изоҳи) имом келмай қолди ва Абдусамад Қурайший имомликка ўтдилар. Биринчи ракатда Фотиҳа сурасидан кейин Лайл сурасини ўқий бошлади ва Аллоҳнинг ушбу сўзи олдида қаттиқ йиғига тушди: «У қулаган вақтда унга мол мулки фойда бермас» (Лайл сураси, 11-оят).
Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2026 йил 24 июндаги 03-07/5164-сонли хулосаси





