Тўртинчи салиб юриши
Учинчи салиб юришидаги муваффақиятсизлик Рим папаси Иннокентий III ни (1198-1216) Қуддусга эгалик қилаётган, салибчи мамлакатларнинг асосий ғаними саналган Мисрга қарши салиб юришини тарғиб қилишга ундади. 1202 йилнинг ёзида Банифаций Монферратский бошчилигидаги рицарлар Венецияда тўпланишди. Салибчиларнинг етакчиларида Фаластинга денгиз орқали бориш учун тўланадиган маблағ йўқлиги боис улар венецияликларнинг Далмациядаги ажралиб чиққан Дар (Задар) портига қарши жазо юришида иштирок этиш тўғрисидаги шартига розилик билдиришди.
Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 14 мартдаги 03-07/1733-сонли хулосаси




