Мадина шаҳрининг беқиёс ўрни
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, иймон худди илон инига йиғилиб олгани каби Мадинага йиғилади», дедилар».
Имом Бухорий ривояти.
Изоҳ: Ҳофиз ибн Ҳажар «Фатҳул Борий»да: «Ҳадиснинг зоҳирий маъноси: «Иймоннинг Мадинада доимо мавжуд бўлиши ва бошқа жойларда заифлашганда, унинг асосий маркази яна Мадинага қайтишидир. Бу шаҳарда иймоннинг қалби ва асоси бўлиб қолишини англатади.
Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2026 йил 24 июндаги 03-07/5164-сонли хулосаси





