Қуруқ қудуқларда қақшаётир сир, Най ясаш сирини унутди чоллар. Зангор… — Islomjon Qo‘chqorov ijodi — TG.ME

Forwarded fromNANajmiddin Turon
Қуруқ қудуқларда қақшаётир сир,
Най ясаш сирини унутди чоллар.
Зангор рўмолини бўхчага ташлаб
Эрининг ортидан кетди аёллар.
Ким қолди?..
* * *
Қўлларимда қизил харита –
Майдаланган кўзгу сингари.
Ёв отига емиш ташийди.
Тарқаб кетган Темур лашкари.

То бирлик йўқ – борлик ҳам йўқдир!
Бу ғафлатга қўймай туриб чек,
Номинг айтиб шеър тўқиётган
Шоирингни кечирма, Ўзбек.

Қолганини бугун 19:00да очиқ осмон остида ШОИРларнинг ўзларидан эшитиш мумкин!!!

P/s: Абдулла Орипов, Рауф Парфи, Азим Суюн, Шавкат Раҳмон, Ҳалима Худойбердиева каби Улкан шоирларимизнинг ўтли шеърлари ҳам муносиб издошлари томонидан ижро этилади...
Усмон Азим ва Хуршид Давроннинг тиригини кўриш имкони ҳам мавжуд...
Барча қизиқувчиларни таклиф қиламиз!!!

Шу жойига битта савол!
Абдулла Орипов шеъри ким томонидан ўқилишини тахмин қилиш мумкин, Ҳалима Худойбердиева шеърини ким ижро этишини тахмин қилмасдан ҳам топса бўлади!!! Гулжамол опа устозини ҳеч кимга бермайди...
Саволки: Шавкат Раҳмон образини қайси шоиримиз гавдалантиради?

Сафарали Қурбоновнинг фейсбук саҳифасидан

https://t.me/NajmiddinTURON
Telegram
Najmiddin Turon
Dilda darding bo‘lmasa, Dardisarimni kovlama. Mashrab
👍6🔥3🎉1
August 21, 2026 921 2 1