Қандай яхши эди
Қандай яхши эди сен билан бирга
Охири кўринмас йўлаклараро
Кетиб борар эдик кўмилиб сирга,
Яшардик севгига бўлиб мубтало.
Қандай яхши эди умрим боғида
Гулу райҳон бўлиб яшнаганларинг.
Мен бахтиёр эдим, бахт қучоғида
Табассум қиларди қирмиз лабларинг.
Қандай яхши эди, қандай соз эди,
Сен бор бу ҳаётим мангу ёз эди.
Қувончим мўл эди, қайғум оз эди,
Қандай яхши эди, қандай соз эди.
Бугун-чи?
Ёнимда сен йўқсан, гулим,
Қандай яхши бўлсин, қандай соз бўлсин?
Елкаларин қисиб, жунжикар умрим,
Ҳоҳ у баҳор бўлсин, хоҳ у ёз бўлсин.
© Исломжон ҚЎЧҚОРОВ
@islomjon_ijodi

7
4
3
3
1August 17, 2026 1.4K 3 8