ОНАСИЗ ҚОЛГАН ЧАҚАЛОҚ .✍
8 - қисм .
Сабрия хўрлиги келиб уйига қараб юрди .
Кийимларини алмаштириб чиқдию ошхонага кирди . Газ балон тугабди , овқатини ўчоққа қилмоқчи бўлди .
Аммо қизиган ёғнинг ҳидига яна бехузур бўлди . Чопиб ташқарига чиққан эди .
Қайнонаси ташқарида экан , бор овозида бақириб уриша бошлади ,
---- Баҳона қилишга ўтди , энди бу .
Бор сомонни ташиб кирит . Ўзингни касалга соласан ахмоқ .
Шу пайт эри келиб қолди ишдан . Ҳар доимгидек кўзлари қизарган .
---- Нима гап она , нега бақиряпсиз .
---- Хотинчангни боласи бор эмиш , сомонни кирит десам , мазам йўқ дейди , - онасининг гапини эшитиб ўғил ғалати бўлди .
Ошхона эшиги олдида бир ахволда турган Сабрияга қаради эри .
Ичида бир ҳис уйғонгандек бўлди .
,, У ота бўладими энди , энди бола боқиши керакми , уй жой қилиши керакми ,, .
Бу ношуд эркак фарзандли бўлиш қувончини эмас уни боқишни ўйлаётган эди . Бу гумрох болани берган Аллоҳ ризқини ҳам беришини хаёлигаям келтиргани йўқ .
---- Қўйинг она , бугун бўлмаса эртага киритар шу сомонни .
Сабрия ялт этиб эрига қаради .
Нигоҳларида алам , афсус , изтироб қоришиқ эди .
Аммо эри унинг нафақат нигоҳларини ҳатто айтган сўзиниям тушунадиган аҳволда эмасди .
Сабриянинг кучи яна кўзига етди холос .
Эртаси куни ишдан онасиникига келиб секингина аҳволини айтган эди , онаси хам тўлиб турган эканми ,
---- Қизим қайнонангга айт , эрингга айт , улар қарайди санга ,- деди маюс .
Сабрия онасининг музтаргина бўлиб турганини кўриб ўзи учун ўзи курашмаса бўлмаслигини ич ичидан сезиб турарди .
Уйига келгунича боласини ҳимоя қилиш учун ҳам ўзини асрашга қарор қилган эди .
Кечги салқин тушганидан кейин қайнонаси яна
,, сомонни киритинг ,, - деб гап бошлаган эди .
Сабрия ҳам қаътий туриб бош тортди ,
---- Йўқ ойижон ман сомонни киритмайман , ўғилларингизга айтинг , - деди дадил овозда .
Қайнонаси ҳеч қачон гап қайтармаган келининг қаршилигидан бир оз довдираб қолдию , кейин яна шанғиллаб жанжал бошлади .
Сабрия ортиқ эътибор бермади .
Аммо эри келиб онасининг ёлғон аралаш гап сўзларини эшитдию Сабрияни юз кўзи аралаш шапалоқ тортиб юборди ...
Сабрия алам билан эрига юзланди ,
---- Нега , нима учун ?
---- Ўчир овозингни , - ўдағайлади эри .
Сабрия овқатга ҳам чиқолмай уйига кириб ўксиб ўксиб йиғлади .
Шу , шу эри унга тез тез қўл кўтарадиган бўлди .
Сабрия ҳар сафар қорнини ҳимоя қилиб букчайиб олар , тушаётган калтаклар боласига зиён етказмаслигини ёлвориб сўрарди .
Боласини эсон омон қўлга олиши учун , калтак емаслиги кераклиги учун ҳамма ишни қиларди .
Ҳатто ўша сомонни ҳам бир ўзи ташиб сомонхонага киритиб қўйди .
Сабрия гоҳ йиғлаб , гоҳ ишга бориб , гоҳ касал бўлиб ётиб юрдию , унга бировнинг раҳми келмади .
Ҳатто уни биров шифокорга ҳам кўрсатмади .
Бола етти ойлик бўлганида қўшни келин ишга боришгандан кейин ишдан жавоб сўраб Сабрияни олиб бориб поликлиникага рўйхатга қўйдириб келди .
Кейинги ойларда назорат ҳамширасининг ўзи келиб текшириб юрди .
Ҳамшира ҳар сафар келганида ёшгина келин оғир юмушлар қилаётганда учратар , унга ачиниб қараб , маслаҳатлар бериб кетарди .
Сабриянинг ишдан қолиши мумкин эмас эди . Ойлик маоши тўхтаб қолишига қайнонаси йўл қўймасди .
Ҳатто кўзи ёрийдиган куни ҳам Сабрия ишда эди ....
ШАХЗОДА САТТОРОВА ✍
17
12September 9, 2026 665 2 2