Мен эса… Таксида бекинганча йиғлардим. Ўзимнинг ишимдан ўзим уялиб… — 📚 Ibratli Hikoyalar 📚 — TG.ME

​​Мен эса… Таксида бекинганча йиғлардим. Ўзимнинг ишимдан ўзим уялиб кетдим. Шубҳаларим, бесабаб аразлашларим билан эримга қанчалик азоб берганимни тушундим. Аҳмоқона рашким туфайли сал бўлмаса, оиламни барбод этарканман.
 Яқинда иккинчи фарзандимиз — ўғлимиз ҳам дунёга келди. Эрим эса ҳамон мени барча нохушликлар, ҳатто ёлғон маълумотлардан ҳам ҳимоя қилади. Ўша кунги учрашув ҳақида у менга оғиз очмади. Мендан дугонам Зебо билан буткул алоқани узишни талаб қилиши ҳам мумкин эди. Лекин ундай қилмади. Энди ўзимни анча хотиржам ҳис қиладиган бўлганман, фақат ишонч туйғусигина кишига шунақа хотиржамлик бағишлаши мумкин экан.
Муаллиф??
❤9👍2
September 8, 2026 1.2K