ОНАСИЗ ҚОЛГАН ЧАҚАЛОҚ . 7 - қисм Шийпонда бир зум аёллар орасида қий… — 📚 Ibratli Hikoyalar 📚 — TG.ME

ОНАСИЗ ҚОЛГАН ЧАҚАЛОҚ .

7 - қисм

Шийпонда бир зум аёллар орасида қий - чув кўтарилди .
Ёши каттароқ кайвони онахонлар қаттиқ уришиб аёлларни тинчитишди .
Шийпоннинг бу тарафи аёлларга ажратилган , ёш болали , эмизикли аёллар бор . Нариги тарафида эркаклар ўтиришади .
Аёлларнинг овози уларга эшитилиши уят ҳисобланарди .

Кимдир Сабрияни елпиган , кимдир юзига сув сепган .
Қўшни опаси Сабрияни бошини аста ёстиққа қўйиб юзларини артди .
Шалоладай ёйилган сочларини тўғрилаб рўмолини ўраб қўйди .

Сабриянинг аввал шуури уйғонди
,, қаердаман ,, деган фикрда секин кўзини очди .
Унинг кўзини очганини кўриб каттароқ кайвони момо қадоқ қўллари билан келинчакнинг юзларини силади .

--- Чиройли қизим яхшисан , хавотир олма . Худо хохласа она бўласан , ўзингни эҳтиёт қилгин .

Сабриянинг эти жимирлаб кетди .
,, Наҳотки , у эндигина 16 га кирдику . Ўртоқлари мактабга ўқиб юрибди . Бу эса ўзи фарзанд кўрадими энди ,,
У хурсанд бўлишини ҳам хафа бўлишини ҳам билмасди .
Ота она розилиги учун турмушга чиқдим . Эрнинг , қайнона , қайнота хизмати , уй рўзғор ишларини қилишим керак деган хаёл билан юраверибди .
Она бўлиши мумкинлиги , митти болачаларга қараши кераклигини хаёлига ҳам келтирмаган эди .

Мехрибон , куюнчак аёлларнинг қистови билан бир пиёла қатиқ ичгандек бўлди .
Тушликдан сўнг кайвони момо Сабрияни далага чиққанини қўймади .
,, Иш юритувчингга ўзим айтаман ,, - деди .

Шийпон ичкарисига , бир нечта чақалоқлар беланчаги бор хонага олиб кириб ётқизиб қўйди .

Кечги пайт қўшни келин опаси билан ишдан қайтар экан , қўшни келин Сабрияни уйига олиб кирди .
Қайнонасига ,

--- Хола келинингизни бир дўхтирга кўрсатсангиз бўларкан . Бугун шийпонда ўзидан кетиб қолди , чарчаганми , - деб муомала билан тушунтиришга уринди .
---- Ха , сизни ишингиз бўлмасин , боринг уйингизга , - қўшнисини силтаб гапириб ташлади Сабрияни қайнонаси .

Қўшни опаси Сабрияга ачиниб қараганича дарвозадан чиқиб кетди . Бу уйга ўзи қўни қўшни кирмасди . Кирганлар хам бадбўй ҳиддан оғзини ёпиб зўрға туришиб , тезгина чиқиб кетишарди .
Сабрия келин бўлиб келгандан бери , унинг тоза озодалиги , одамшанвандалигини кўриб яна битта , иккита бўлиб қўшнилар кириб чиқишаётганди . Қайнонасининг қовоқ уйиб , қўрс муомала қилишидан қўшни келин ҳам хафа бўлиб чиқиб кетди .

---- Нима бало кўчаларда йиқилиб , бизани шарманда қилиб юрипсанми .
Сабрия хаёл суриб қолган экан қайнонасининг бақириб гапиришидан чўчиб тушди .
---- Ойижон мазам бўлмай қолдим . Кўнглим ағдарилиб , бошим оғриди , - Сабриянинг ўпкаси тўлиб ҳиққиллаб йиғлаб юборди .
У ҳали онасига эркалик қилиб юрадиган ёшда эдида .
---- Ўчирингге. , уялмайсизми . Боринг кийимизди алмаштиринг .
Қайнотангиз бир трактор сомон туширган . Уни сомонхонага ташиш керак . Бўлинг тез , кечги салқинда қилиб олинг .

Турган жойида ҳолсизланиб кетаётган Сабрия дарвозахонада тоғдек уюлиб ётган сомонга қараб юраги орқага тортди ....

давоми бор ...

ШАХЗОДА САТТОРОВА

https://t.me/shahzodangizdan

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤23🔥9😢6
September 8, 2026 1.2K 2