АССАЛОМУ АЛАЙКУМ Юзи гулгун , қалби дарёю кенг , сўзлари дуру… — 📚 Ibratli Hikoyalar 📚 — TG.ME

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ

Юзи гулгун ,
қалби дарёю кенг ,
сўзлари дуру марваридга тенг
опаларим , сингилларим , ўртоқжонларим мароқли ҳордиқ олиб турдингизми .
Хайрли тонг , хайрли кун ҳаммангизга .

Нонуштани ошиқиб қилиб ишингизга отландингизми , болаларни каттароқларига мактабини тайинлаб кичикларининг дарсига ёрдам бериб , тайёр кийимларини кўрсатиб , нонушта қилишини тайинлаб , ҳаммасини Аллоҳнинг паноҳига топшириб дуолар қилдингизми ...

Бугун қувончли кун ...
Ҳовлисига сув сепиб супуриб юрган келиннинг юзида қувонч , лабида табассум , шўх бир куйни хиргойи қилиб қўяди .
Мактабга отланаётиб пардоз андоз қутисини бир қўлига олиб , ниманидир ўйлаб қайтиб жойига қўйган бўй етган қизни кўзида қувонч ,
қозондаги сути тошиб кетмаслиги учун каттакон чўмич билан шопириб , шопириб қўяётган аёлнинг дилида қувонч ,
елкасига сумкасини осиб , бидирлаб онасига нималарнидир тайинлаб мактабига кетаётган қизалоқнинг тилида қувоч .

Чолини уринганроқ яктагини йиртиқ чўнтагини тикиб , этагини тиззасига қўйиб , силаб ўйчан ўтирган момонинг юзида қувонч , туғруқхонанинг бош табибаси , туни билан бир нечта митти чақалоқларнинг дунё юзини кўришига ёрдам берган шифокор аёлнинг юзида қувонч ,
янги ўқув йили бошланиб , ҳали мактаб режимига кўниколмаган болажонларнинг инжиқликларидан эрталабданоқ асаб толалари чертилсада бугунги кун қувончи юзида балқиган ўқитувчи аёлнинг қучоғидаги эркагина ўқувчи қизчанинг юзида қувонч .....

Вай бўўўў намунча ШАХЗОДАХОН фақат аёл қизлар қувонадими деяпсизми ....
Хааа чунки бугун кун Жума ....
Силайи раҳм уланадиган оталар, ака - укалар , ўғиллар , жигарлар аҳли аёлидан хабар оладиган , уларни ҳеч йўқ телефонда бўлсаям йўқлайдиган кун бугун ....
Жонлари омон бўлсинааа ...

Ҳаммага бугунги кунннинг хайру саховатини , файзу барокатини тилайман . Саломат бўлинг азизларим .

Тонги эди саломим жўнатишга улгурмагандим .
Энди эса эрталабки салом дея қолай , сиз билан ШАХЗОДАнгиз бирга бўлди 😘 .


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤9👍1🥰1
September 4, 2026 1.3K 1 4