Олиб кетавер болам, мендан кейин барибир қуриб қолади. Қолаверса бир… — 📚 Ibratli Hikoyalar 📚 — TG.ME

​​-Олиб кетавер болам, мендан кейин барибир қуриб қолади. Қолаверса бир ўзи зерикиб қолябди Зонтикхон.
Ичим тўкилди.
Қўшни тенгдошларидан ҳам анчаси вафот этиб, махаллада энг кайвониси катта бувим қолганди.
Уйидаги "дугоналар"ини эса келин қуритди. Катта ховли қанчалик сермеҳмон бўлмасин, Зонтикхонгина эмас, ўзлари ҳам яккаланиб қолгандилар.
Болалигимни соғиниб энтикиб кетдим. Хозир бўм-бўш турган
дераза раҳидаги Асалхон, Лимонбону, Чақимчи хола, Лилия бонуларни эслаб юрагим симиллаб кетди. Менку, аввал ўқиш, сўнг турмуш сабаб онда -сонда келиб, шунчалик эзиляпман, шу хонада яшаб, кўзи ҳар куни бўш токчаларга тушадиган катта бувим қанчалик эзиларкинлар?
Ахир бод, коксаартрозлари сабаб харакатлари анча чекланиб қолганку.
- Сизга хозироқ йигирматта, энг чиройли "дугона" олиб келиб бераман. Ҳар хил бўёқлар ҳам олиб келаман. Қайси гул қанақа кўйлак кийишини айтиб турсангиз бўлди...
Катта бувимнинг мижжасида ёш қалқиб, бошларини чайқадилар.
-Керакмас болам! Аввалги кучим,ғайратим йўқ. Бировни қўлига қараб сўлиб қолишса , юрагим тамом бўлади. Қолаверса....қолаверса, ўзимни дугоналарим барибир бошқача эди. Насиб қилса кўришиб қолармиз...
Ичим тўкилиб тушдию, бир оғиз гапира олмадим.
Кейин билсам янги гуллар олиб беришни дадам, аям ҳам айтишган экан. Келин аям барибир қарамаслиги, уйдаги икки невара ўгил бўлгани ва тоғамни Тошконда ишлашини айтиб, унамаган эканлар...
Янги, катта гултувакли бўлган Зонтигой меникида яшнаб кетди.
Катта бувим у билан уйида хайрлашган эди, аммо бизникида ҳам учртўрт марта дийдорлашиш насиб этди.
Саксонга сакраб қолган бўлсаларда бизникида саккиз яшар қизчадай бўлиб қолар эдилар. Гултувакларимни санаётганларини кўриб ўз болалигимни кўргандай бўлардим. Катта бувим болаларимдан ортиб, гулларимни ҳам эркалаб, қайси бирига нима етмаётганини айтиб дархол, хатомни тўғрилатардилар.
-Кўзим хира бўлса ҳам Жаннат гулингга қуяе ган сувинг ёқмаетганини билиб қолдим. Умуман олганда, ҳаммасига сувни яхшилаб тиндирмай қуйяпсан шекилли-а?
Дархақиқат шундай эди Баъзан эриниб, баъзан вақт етмай шундоқ жўмракни очиб челакларга тўлдириб заҳар тўла водопровод сувини шовуллатиб қуйиб қўярдим.
Айбимнт тан олиб, узр ўрнида блзордан турли бўёқларни олиб келардим:
Қани бувижон айтинг ким қанақа либос кийгиси келяпди?
Каттабувим завқланиб кулиб жавоб қайтарарди:
Ўзинг биласан болам Хозир замон анча ўзгариб кетган Бу олифталар нима кийишини қаттан билай.
2015-йил онам онасиз биз катта онасиз қолдик.
Зонтигой эса каттабувимдан сўнг яна етти йил яшади
Бирор марта хафа қилмадим. Бувижоними гули деб ошровқатни энг сараси эътиборни энг чиройлиси унга эди.
Гул оддий лекин чиройли эди. Агар бир нарсадан сиқилиб асабийлашиб қолсам катта-кичик зонтикчалари хеч қандай шабадасиз енгил титраб олдига чорларди. Бир деразадан мўралалаётган қуёш бир каттабувим яхши кўрган зонтикчаларга тикилиб завқланиб кайфиятим яна яхшиланиб қоларди.
Уни қуриб қолишидан бир ой аввал яхшигига мазам қочди. Ковиддан сўнг қоним қуюлиб қолган экан Қаттиқ бош огриқлар ва чап тиззамдаги шишни айтмаса бошқа шикоятим йўқ эди. Тахлил натижаларини кўрган ҳамкасбим ваҳима қилиб юборди ва дархол даволашга шошди
Чала-чулпа даволандим ва ўша кунлари галати бир туш кўрдим.
Катта бувим билан ховлисидаги ўша анвойи гуллар ичида ичида эдик. Гуллар шу қадар кўп эдики хатто мен умримда кўрмаганлари ҳам бор эди. Номларини сўрасам улар жаннат гуллари эканини айтиб айбдорона бош эгди:
Муаззам хафа бўлмайсана болам. Булардан ҳам зўррогини кўрсатсам бўлардию, ёшсанда. Болаларинг бор. Қолаверса невара-чевараларингни ҳам кўришинг керак. Ўзи сени келади, дейишганди Ўрнингга дугонамни чақириб олдим Ўша тунда уйгониб кетиб хақларига ҳар дойимгидек чиройли дуолар ўқидим лекин бир ойдан сўнг, айтганимдек Зонтигойсиз қолдим
Бугун ўрнига янги гул олиб келдим
Чиройли зонтикчалари ҳам бор.


Муаззам Иброҳимова.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤7😢7🥰3👍1
September 4, 2026 1K 1