ОИЛАВИЙ БАХТНИНГ СИРИ Турмуш қурганимдан бери онам биринчи марта… — 📚 Ibratli Hikoyalar 📚 — TG.ME

Forwarded fromБАБахтиёр Ғаниев
ОИЛАВИЙ БАХТНИНГ СИРИ

Турмуш қурганимдан бери онам биринчи марта уйимга келаётганди. Бироз аввал рўзғор анжомларини жойлаштириш учунгина келганди. Аммо буниси бошқа- онам бизникига меҳмонга келаётганди. Уйни яхшилаб тозалаб, тансиқ таомлар тайёрладим. Тушликка бир соат қолганида эшик қўнғироғи чалинди ва онам келди.
“Уй ҳадяси” деб қўлимга халта тутқазди. Халтани очиб кўрсам, очилган ва ишлатилган тозалаш воситаси. Онамдан:
- Сизнинг ётоқхонангиздаги ойна олдида турган тозалаш воситасими бу?- дея сўрадим.- Уйда тозалаш воситалари кўп эди, аммо буни ҳам ишлатаман. Раҳмат.
- Буни албатта фойдаланишинг учун олиб келдим,- деди онам.- Аммо уй тозалашда эмас...
- Вой, унда нима учун ишлатаман буни?
- Ўтмишни тозалаш учун ишлатасан!- деди онам. Ҳеч нарсага тушунмадим.
Бувим ва бобом кўп жанжаллашишар экан. Бобом бувимга “ўтмишга тозалаш кукуни сеп” дер экан. Аммо бувим ҳеч бундай қилмас, жанжаллари борган сари авж олар экан. Бувимнинг ғиди-бидиси бобомни ҳаддан ортиқ ҳолдан тойдирган экан.
- Хўп, нега ўтмишга аёллар тозалаш кукуни сепар эканлару, эркаклар сепмайди?- дедим онамга.
- Чунки эркаклар унутувчандирлар,- деди онам.- Гап ковлаштириб юрмайдилар. Аёллар эса ҳиссиётга берилувчан бўладилар. Ўзларини ранжитган бирор гап ё ҳолатни осонликча унутмайдилар. Эсларига тушганда озорланадилар ва атрофидагиларга ҳам озор етказадилар. Бувим ҳам хатосини тушунгани аммо уни тузатишга кечиккани учун онамга турмушининг илк кунлари янги оила зиёратига келганида насиҳат сифатида ҳозир менинг қўлимда турган ва ҳайратимга сабаб бўлаётган тозалаш воситасини совғага олиб келган экан.
- Биз учун тайёрлаганинг янги қуруқ фасол ва паловни иштаҳа билан едик, қорнимиз тўйди. Аммо эски овқатни олдимизга қўйганингда хушнудлик билан емаган, тўймасимиздан қўзғалган бўлардик. Турмуш ҳам шундай бир нарса, болажоним. Ўтмишдаги гап-сўзларни иситилган овқатдек олиб келаверсанг, бир неча марта иситганингдан кейин таъми бузилади, кўнгил тортмас ҳолга келади. Ортда қолган гап-сўз, тортишувларга тозалаш воситаси сепиб юборсанг, унутилади, унутасан ва турмушингиз ҳамиша тансиқ ва иштаҳа очар таомдек ширин бўлиб қолаверади.


🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
❤18👍17
August 25, 2026 2.2K 17