Нози, зўр гаплар бор. Писмиқ кенайинг ҳам, кесак қуда холанг ҳам бугун эшитадигани эшитди. Зўр гаплар бўлди. Сен билан гапимиз бир жойдан чиқди, келсанг, ҳаммасини бир бошдан этиб бераман. Алло, Нозима, нима гап, йиғлаяпсанми, она қизим?
Ҳа, хавотир олманг, энди кўп ва бемалол гаплашаверамиз. Мен уйдаман, доим ёнингизда бўламан.
Нималар деяпсан, аҳмоқ қиз?!
-Куёвингиз талоғимни берди..
-A ?!
-Кўнгли менда эмас экан…
– Нима? Қайнонанг индамадими?
– Ўзлари қўшилиб хайдадилар. Машина чақириб юкларимни ҳам йўлакка қўйиб кетишди…
Бир ойлик келиннинг одобсизлиги, уйдан-уйга гап чақиши, оддий рўзғор ишларига уқуви йўқлиги, бунинг устига гап қайтариб, аразлаб юришига, ҳар ҳафта онамникига бораман деб хархаша қилишига чидолмаган “ўзига тўқ қудалар” – келиннинг ҳам, унинг сепидан ҳам, онаси қилган сарполарнинг ҳам баҳридан ўтишди. Қилинган ҳамма нарсани қизга қўшиб қайтариб беришди.
Келинга ёпилажак эшик қиз учун очиқ қолди…
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
17
9
6August 25, 2026 1.8K 2