Мосул тўғони: “Дунёдаги энг хавфли иншоот” қандай қилиб сақлаб қолинмоқда?
1981 йил 25 январда Ироқ шимолидаги Дажла дарёсида Мосул тўғони қурилиши бошланди. Дастлаб “Саддам тўғони” деб номланган мазкур улкан иншоот 1986 йил 7 июлда фойдаланишга топширилди. Турли ҳисоб-китобларга кўра, лойиҳанинг ўша даврдаги қиймати 1,5 миллиарддан 2,6 миллиард АҚШ долларигача баҳоланган. Тўғон электр энергияси ишлаб чиқариш, қишлоқ хўжалигини сув билан таъминлаш, Дажла оқимини тартибга солиш ҳамда қуйи ҳудудларни тошқиндан муҳофаза қилиш мақсадида барпо этилган бўлиб, бугун ҳам мамлакатнинг энг муҳим гидротехник иншоотларидан бири саналади.
Мосул тўғони тупроқ ва тош жинсларидан кўтарилган, марказида гил (лой) ўзаги бўлган иншоотдир. Баландлиги 113 метр, сув ташлагич билан бирга умумий узунлиги қарийб 3,65 километрни ташкил этувчи ушбу тўсиқ сув омбори тўлиқ иш сатҳига етганида 11,11 куб километр сувни сиғдира олади. Бироқ бу улкан муҳандислик тузилмасининг энг мураккаб ва заиф нуқтаси унинг “танаси” эмас, балки остидаги ўта беқарор геологик қатламдир.
Гап шундаки, Мосул тўғони жойлашган ҳудудда гипс, ангидрит, мергел ва оҳактош қатламлари навбатма-навбат учрайди. Айниқса, гипс ва ангидрит сув таъсирида тез эрийдиган тоғ жинслари бўлиб, намлик уларнинг ёриқларига кириб борган сари ер остида карстланиш жараёни – янги бўшлиқлар, ғовак ва коваклар пайдо бўлади. Бўшлиқлар кенгайган сари тўғон остидаги сув оқими тезлашади, майда заррачалар ювилиб кетиб, ички эрозия кучаяди. Оқибатда эса асоснинг чўкиши ёки ер юзасида ўпирилишлар юзага келиш хавфи ортади...
Мақолани тўлиқ ўқиш: https://fikratonline.uz/mosul-togoni-dunyodagi-eng-havfli-inshoot-qanday-qilib-saqlab-qolinmoqda/
@fikrat
FikratOnline
Мосул тўғони: “Дунёдаги энг хавфли иншоот” қандай қилиб сақлаб қолинмоқда? - FikratOnline
1981 йил 25 январда Ироқ шимолидаги Дажла дарёсида Мосул тўғони қурилиши бошланди. Дастлаб “Саддам тўғони” деб номланган мазкур улкан иншоот 1986 йил 7 июлда фойдаланишга топширилди. Турли ҳисоб-китобларга кўра, лойиҳанинг ўша даврдаги қиймати 1,5 миллиарддан…

5
4
2September 1, 2026 923 4