Ўзбекистон экспортчилари ва тадбиркорлари диққатига!
НАВОИЙ ХАЛҚАРО АЭРОПОРТИДАН МЎҒУЛИСТОННИНГ УЛАНБАТОР ШАҲРИГА ТЎҒРИДАН-ТЎҒРИ ЮК ЧАРТЕР РЕЙСИ ТАШКИЛ ЭТИЛМОҚДА
Ҳурматли тадбиркорлар!
Навоий халқаро аэропорти томонидан Ўзбекистон – Мўғулистон ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш мақсадида Навоий (NVI) – Уланбатор (ULN) йўналиши бўйича тўғридан-тўғри юк чартер рейси ташкил этилмоқда.
Агар Сизда Мўғулистон бозорига экспорт қилиш учун тайёр маҳсулотларингиз бўлса, ушбу рейс орқали юкларингизни тез, ишончли ва қулай тарзда етказиб бериш имконияти мавжуд.
Юкка қабул қилинади:
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари;
Озиқ-овқат маҳсулотлари;
Мева-сабзавотлар;
Тўқимачилик ва тайёр кийим-кечак маҳсулотлари;
Чарм ва пойабзал маҳсулотлари;
Фармацевтика ва тиббий маҳсулотлар;
Маиший ва саноат товарлари;
Электротехника ва эҳтиёт қисмлар;
Қурилиш материаллари;
Бошқа экспортга мўлжалланган турли хил юклар.
Ушбу рейснинг афзалликлари
✈️ Тўғридан-тўғри авиаюк ташуви;
⏱️ Юкларни қисқа муддатда етказиб бериш;
📦 Турли хил товарларни бир рейсда жўнатиш имконияти;
🌍 Мўғулистон бозорига чиқиш учун янги логистика йўналиши;
🤝 Экспорт қилувчилар учун қулай ҳамкорлик шартлари.
Ҳурматли экспортчилар!
Агар Сизнинг компаниянгиз ушбу рейсда юк жойлаштиришдан манфаатдор бўлса, илтимос, юк тури, ҳажми ва тайёр бўлиш санаси ҳақида маълумот тақдим этишингизни сўраймиз.
Юклар сонига қараб рейснинг якуний юкланиши шакллантирилади.
Боғланиш учун:
Абдураҳмон Ҳакимов
Навоий халқаро аэропорти
📞 +998 91 443 15 51
📧 [email protected]
August 5, 2026 203 1