Farg'ona Eksportchilar Uyushmasi: post #5801 — TG.ME

📢 Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги қўмитаси фаолиятини тартибга солувчи ҳужжатлар тасдиқланди

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 21 июлдаги 396-сон қарори билан Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги қўмитаси фаолиятини тартибга солувчи асосий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тасдиқланди.

Қарорга мувофиқ:
🔹 Қўмита тўғрисидаги низом;
🔹 Қўмита ҳузуридаги Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги соҳасини ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Шунингдек, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда манфаатдор идораларга ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини бир ой муддатда мазкур қарорга мувофиқлаштириш вазифаси юклатилди.

Мазкур қарор Президентнинг 2026 йил 12 майдаги ПҚ–178-сон қарори ижросини таъминлашга қаратилган.

https://t.me/ferganaexport
July 22, 2026 250 2