Трамп Ойдаги объектга ўз номини беришни хоҳламоқда
АҚШ Президенти Дональд Трамп Ой юзасидаги бирор объект унинг шарафига номланишини хоҳлашини айтди. Бу ҳақда у 29 август куни Хьюстондаги Жонсон космик марказига ташрифи вақтида маълум қилди.
Трамп яқинда Ой кратерларидан бири NASA астронавти Рид Уайзманнинг марҳум рафиқаси шарафига номланганини эслаб, ўзи учун ҳам шундай ном берилишини исташини билдирди.
«Шунга ўхшаш нарсани менинг номим билан ҳам аташларини истардим, Рид. Бу менга ёқди», деди Трамп.
У бунинг учун Техас губернаторининг розилиги керак бўлиши мумкинлигини ҳазил билан қўшимча қилди.
Шунингдек, Трамп ўзи ҳеч қачон коинотга учишга рози бўлмаслигини айтди. У Хьюстондаги Миссияни бошқариш марказига ташрифи давомида Халқаро космик станцияда бўлган астронавтлар билан ҳам мулоқот қилди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

9August 29, 2026 2K