Теҳрон томонидан тақиқланган зона деб эълон қилинган акваторияга кирган барча кемаларнинг Ҳормуз бўғози орқали ўтиши тўхтатилади. Бу ҳақда Ислом Инқилоби Қўриқчилари Корпуси (ИИҚК) расмий вакили маълум қилди.
Эрон Ҳормуз бўғозидан шарқдаги ҳудудни кемалар қатнови учун тақиқланган зона деб эълон қилмоқда. Ушту зона тахминан Чобаҳор портидан бошланиб, Уммон қўлтиғи ва Арабистон денгизининг “айрим ҳудудларигача” ёйилади.
Шу билан бирга, ёпиқ ҳудуднинг аниқ координаталари кейинроқ эълон қилиниши таъкидланган.

