Зеленский Россия билан энергетика ва ғалла масалаларида муроса… — Burchak | Rasmiy kanal — TG.ME

🇺🇦🇷🇺 Зеленский Россия билан энергетика ва ғалла масалаларида муроса қилишга тайёрлигини айтди

Украина президенти бу ҳақда журналистлар билан суҳбатда маълум қилди.

"Ғалла, энергетика — Украина ва Россия учун оғриқли масалалар. Бугунги кунда улар бутун дунё, жумладан, Ҳиндистон, БАА, Саудия Арабистони, Миср ва кўплаб бошқа давлатлар учун ҳам муҳим масаладир. Биз муросага боришга тайёрмиз", — деди Украина раҳбари.

Зеленский буни муҳокама қилишда ҳар икки томоннинг ҳаракатларини инобатга олиш зарурлигини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, Украина аллақачон кўплаб муросаларга борган ва бу йўналишда қадам ташлаётган ягона томон бўлиб қолмаслиги керак.

Украина президенти кейинги қадамлар нафақат Киевнинг ечим излашга тайёрлиги, балки Москва томонидан ҳам тегишли қадамлар ташланишига боғлиқлигини билдирди.

🔥Уруш ҳақидаги энг сўнгги видео янгиликларни @BURCHAK каналида кузатиб боринг.
🤣8❤1
September 9, 2026 1.8K